ҳайрат
билан улашинг
Кучли даражадаги таажжуб, ҳайронлик.
-
Устанинг санъатидан ҳайратда бўлган одамлар битта танбурдан ҳам шунчалик овоз чиқишига тасанно айтишарди. Мирмуҳсин, Созанда
-
Нақшларга тикилиб қарайман бир-бир, Фикримда ҳаяжон, ҳайрат, тасанно. Ҳ. Расул, Бахт нашидаси
-
Ҳаётнинг энг оддий жисмларидан то энг мураккаб мавжудотларигача — ҳаммаси унга ҳайрат бағишларди. Газетадан
ҳайрат сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳайрат бармоғини тишламоқ
-
Хон олдига у ҳамиша оқ йўрғасини миниб борарди. Бу отни кўрганлар ҳайрат бармоғини тишлаб қолар ва ичида баайни дул-дул, деб қўярди. Ж. Шарипов, Хоразм
ҲАЙРАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYRAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайрат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар