ҳайқир
билан улашинг
1. Қаттиқ шиддатли овоз (ҳайқириқ) чиқармоқ (
-
Ҳожи сўзини тугата олмади, ҳожининг терс сўзига чидолмаган Азизбек ваҳшийларча ҳайқирди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Тўхта, борма! — хотинига аламли ҳайқирди Малик муаллим. А. Кўчимов, Ҳалқа
-
Кейин юганни тортиб: — Ҳай! Чу, чу! —
-
деб ҳайқира бошладилар. Ш. Холмирзаев, Йўллар, йўлдошлар.
2. кўчма Шиддатли ҳаракат туфайли қаттиқ овоз чиқармоқ (жонсиз нарсалар товуши ҳақида;
-
Бир томонда трактор ҳайқирар, тинмас Ғайратий
-
Дара остида ҳайқириб, паровоздай пишқириб, сой оқмоқда. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар.
ҲАЙҚИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYQIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайқир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар