ҳайқириқ
билан улашинг
1. Шодлик, ҳаяжон, ғазаб, азоб каби кучли туйғуларни, шунингдек, чақириқ, ҳайдаш кабиларни ифодалайдиган қаттиқ овоз, нидо.
-
Ура ҳайқириқлари ер-у кўкни титратди.
-
— Ёлғон! — Ғуломжон даҳшатли бир ҳайқириқ билан қичқирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бу дардли ҳайқириқ Нигоранинг қулоғига етиб, юрагини ўйнатиб юборди. С. Анорбоев, Оқ-сой
-
Қудрат ажабланганича эшик томон юрган эди, кўча томондан подачининг: — Ҳай-до-о! деган чўзиқ ҳайқириғи эшитилди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Қўйлар чўпонларнинг ҳайқириғи билан қудуқ томон юрди. А. Ҳакимов, Илон изидан
2. кўчма Жонсиз нарсаларнинг шиддатли ҳаракатидан пайдо бўладиган қаттиқ овоз ҳақида.
-
Дарёнинг ҳайқириғи. Паровознинг ҳайқириғи. Ҳайқириқ солмоқ.
-
Ҳамла қилган қўшин сингари Кумуш ёлли тўлқинлар елар. Бўронларнинг ҳайқириғидан Нахимовнинг овози келар. Уйғун.
-
Баҳорда у [сой] ҳамма ёққа ҳайқириқ солиб оқади. Й. Шам шаров, Довруғ
ҲАЙҚИРИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYQIRIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳайқириқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар