ҳаётбахш
билан улашинг
1. миф. Ўликни тирилтирадиган, қайта жон киргизадиган.
2. Организм учун ҳаёт бахш этувчи.
-
Шеърки, ўз соҳибининг қонидан пайдо бўлар экан, ўшал қон каби ҳаётбахш бўлмоғи лозим эмасми? С. Сиёев, Ёруғлик
-
Қуёш ўз ҳаётбахш нурларини тағин мўл-кўл соча бошлади. А. Ҳайитметов, Пўлат бармоқлар
-
Тортиқ этмиш табиат Хуш иқлим, тоза ҳаво. Сувлари зилол, шарбат, Ҳаётбахш, дардга даво. Ё, Мирзо
3. кўчма Кишини жисман, руҳан тетиклантирувчи, жонлантирувчи.
-
Баҳорнинг ҳаётбахш руҳи совуқдан ёшланган кўзларда, кўкарган юзларда барқ урди, диллар исиб кетди. А. Мухтор, Чинор
-
Зубайданинг овози ёқимли, ҳаётбахш эди. К. Яшин, Ҳамза
-
Шерали шу ҳаётбахш лаблардан кўзларини узолмай қолди. С. Кароматов, Олтин қум
ҲАЁТБАХШ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HAYOTBAXSH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳаётбахш сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар