юқ
билан улашинг
1. Бирор нарсадан ёпишмоқ, тегмоқ.
-
Қозонга яқин юрсанг, қораси юқар, Ёмонга яқин юрсанг, балоси юқар. Мақол
-
У [Турсуной] йўлни ҳам жуда танлаб юрарди, шунча йўл юриб, почасининг жиягига гард юққан эмас. А. Мухтор, Опа-сингиллар
-
Унинг тупроқ юққан юзларида из қолдириб, тўхтовсиз ёш оқарди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
2. Бировга ўтмоқ (асосан касаллик ҳақида).
-
Грипп — юқадиган касаллик. Менинг касалим сенга ҳам юқмасин.
3. кўчма Ўз таъсирига олмоқ, таъсир қилмоқ, бошқага ўтмоқ.
-
Эшон ҳам, отинойи ҳам иккиюзлама, ёлғончи ва сассиқ гап одамлар эди, уларнинг бу одатлари болаларига ҳам юққан. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Эҳтимол, Элмуроднинг шодлиги унга юққандир. Шуҳрат, Шинелли йиллар
4. (асосан инкор шаклида) Яхши ҳазм бўлмоқ, танасига сингимоқ
-
Ўғирлик ош баданга юқмас. Мақол
-
Бир еринг санчиб, бошинг айланиб турса, еган-ичганинг юқмас экан. Муштум
юқ сўзи қатнашган жумлалар:
Гап юқмайди
-
Унча-мунча гап манга юқмайди-да. Чунки терим пўст ташлайвериб, чармга айланиб кетган. М. Иброҳимов, Эгасига тегмаган мактуб
Сув юқмас
-
— Бошлиғимиз феълига сира тушуниб етмадим. Ўзиям хўп сув юқмас экан-да. Кишига сира эл бўлай демайди-я — деди Остонақул. С. Абдуқаҳҳор, Санамай саккиз дема
ЮҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар