юпун
билан улашинг
1. Танани яхши иситмайдиган, юпқа, енгил-елпи (кийим ҳақида).
-
Юпун чопон.
-
Қиш совуқ ва лойгарчилик келди. Менинг устим юпун, кавушимнинг бир жағи йиртилган эди. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
-
[Камолнинг] Соқол-мўйлови ўсган, кийим-боши юпунгина. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
-
Йўқчиликдан бўлса керак, ҳар қалай, Дўст ёшлигида юпун кийинарди М. Жўра, Изтироб
2. Уст-боши хароб, камбағал; қашшоқ.
-
Кир, юпун одамлар ҳансираб, каловланиб, букилиб боришарди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Меҳнат аҳли юпун, яланғоч, Чапатига бўлдилар муҳтож. Ғайратий
3. кўчма Қийинчиликда қолган; ночор, хароб.
-
Болалик, ғариб ва юпун кунлардан бери дўст бўлган Охунбобоевнинг ишончига лойиқ иш қилолдимми, кексайганимда беобрў, шарманда бўлиб қоламанми?! С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Хароб, юпун, таланган қишлоқнинг изтироббахш манзараси гўё Полвоннинг кўксига ўз дардини қўярди. Ойбек, Қуёш қораймас
ЮПУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
YUPUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
юпун сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар