босқинчи
билан улашинг
1. Зўрлик билан бостириб келиб таловчи қуролли ўғри, бандит.
-
Бу ўша — Юсуфбек, хотинини ўғирлаб кетган босқинчи. Х. Аҳророва, Орифнинг давлати
-
Қадимда Ургут қишлоқларига босқинчилар тез-тез ҳужум қилар экан. Саодат
-
Босқинчи сўзининг маъноси шулки, Нонга тўйганда ҳам, тўймас маконга. А. Орипов
2. Ўзга юртни, элни босиб олувчи; тажовузкор, агрессор.
-
Босқинчилар юртимиздан чиқиб кетмагунча, биз ундан ўч оламиз. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Босқинчилар шаҳарга кира олмабди, лекин қамални узоқ давом эттирибди. Фан ва турмуш
-
Эркинлик жазмида халқнинг бариси Босқинчи лашкарга қиларди ҳамла. М. Шайхзода
-
Юртни босқинчилардан ҳимоя қилиш — ҳамманинг иши. Мирмуҳсин, Меъмор
БОСҚИНЧИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSQINCHI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
босқинчи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар