босириқ
билан улашинг
1. Ёмон туш, даҳшатли туш.
-
Урушда кечирганлари қора босириқдай, баъзан хотирадан ўтажак. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
-
бирдан паришон хаёллар қуюнидан, оғир босириқдан қутулгандай қичқирди Аҳмад Ҳусайн. Ойбек, Нур қидириб
2. кўчма Даҳшат, хавф, қўрқинч.
-
қаёққа кўз юритсанг, учига чиққан қашшоқликнинг, забунликнинг босириғи худди чуқур ўпқондай ютаман деб турибди. Шарқ юлдузи
3. шева Ёпиқ, от ёпиғи.
-
Мирохўр юганлаб Ғиротни, босириқ жулини шипириб тортди. Нигор ва Замон
1. шева, айнан Босим ИИ.
2. Босилган, топталган, эзилган, янчилган.
-
Нари тур-бери тур қилиб, беш-олти киши отга босириқ бўлганни ўртадан олиб чиқдилар. А. Қодирий, Улоқда
-
Қушбеги билан мен гўё тоғ остида босириқ бўлган эдик. А. Қодирий, Ўтган кунлар
БОСИРИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSIRIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
босириқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар