босиқ
билан улашинг
1. Босиғлиқ, босилган; эзилган; пачақ бўлган.
2. Чеккага ёки пешонага туширилган (бош кийими, дўппи ҳақида).
-
Беқасам тўн, қўш шоҳи қийиқ, Тус дўпписи манглайда босиқ. Ойбек
3. Ўзини тута биладиган, оғир, вазмин; сипо.
-
Ўшаларнинг гапи гап. Сенам, укам, ловуллаб кетмагин-да. Ҳа, босиқ бўл! С. Анорбоев, Оқсой
-
Миржалил ўттиз етти ёшларга кирган, анча босиқ, оғир йигит. Мирмуҳсин, Ҳикоя ва қиссалар
-
Тилак поччам босиқ йигит. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Ойсанам — босиқ табиатли, камгап, иффатли жувон. М. Хайруллаев, Тилла маржон
4. Босинқи, вазмин; салмоқли, салмоқ-дор.
-
Босиқ, лекин таъсирчан сўзламоқда эди. Шарқ юлдузи
-
Аҳмад ўспиринлар томонга ўгирилди. Босиқ овоз билан гапирди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Заргаровнинг паришонлигини пайқаган Зиёда шўхликни қўйиб, босиққина хайрлашди. А. Мухтор, Асарлар
5. Япасқи, ялпоқ; пучуқ.
-
Бурнини жийирганида қалин лаби босиқ бурнига тегай деб кетади. Муштум
босиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Босиғи билан
-
Валижон ака кейин босиғи билан гапирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
— Матқовул ака, мен нон топармиканман деб, қорин ғамида мактаб очганим йўқ, — деди у босиғи билан. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
БОСИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
босиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар