босар-тусар
билан улашинг
1. Ҳаддан ташқари мағрурланиб, кеккайиб кетмоқ, манманлик қилмоқ; ҳеч нарсани назар-писанд қилмай қўймоқ.
-
Ҳасанча, анави Сойиб танбурчига ўхшаганлар хўжайин-хўжайин дейишавергач, босар-тусарини билмай қолди. С. Маҳкамов, Шогирд
-
Икки оғиз ширин гап эшитса ёки учта-тўртта янги кўйлаги бўлса, босар-тусарини билмай қоладиган қизлар ҳам бор. А. Эшонов, Бир оғиз сўз
2. Ҳовлиқмоқ, шодликдан ўзидан кетмоқ.
-
Ҳабиба кечадан бери босар-тусарини билмай, зиёфат тараддудини кўрмоқда. Ҳ. Назир, Очерк ва ҳикоялар
-
Умиднинг чеҳраси очилиб, хурсанд бўлиб кетганидан, босар-тусарини билмай қолди. Мирмуҳсин, Умид
БОСАР-ТУСАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSAR-TUSAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
босар-тусар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан БОСАР-ТУСАР сўзига берилган маънолар
босар-тусар сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар