босил
билан улашинг
1. Босмоқ 1—7, 10—13, 16—17, 21, 24 феълларининг мажҳул нисбати.
-
Тепки босилди. Минг километр йўл босилди. Мақола босилиб чиқди. Оғир босилгунча, енгил кўтарилар. Мақол
-
Қинғир-қийшиқ сертупроқ кўчанинг ҳар ер-ҳар ерида пастак, томига пичан, беда босилган уйлар. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Э, унгача уруш ҳам босилади. С. Сиёев, Ёруғлик
-
— Ўлтиринг, ўлтиринг, меҳмон! — деди уста Фарфи, — ошга сабзи босилди-пишди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Уч ойдан сўнг роман Ёлқин журналида босила бошлади. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
-
Исфандиёрнинг муҳри босилган қоғоз тасир қилдими, оломоннинг шашти пасайди. С. Сиёев, Аваз
-
Султонмурод қайнаган оломон ичида туртки еб, босилиб, эзилиб, узоқ юрди. Ойбек, Навоий
2. Босмоқ 5, 16—17, 23 феълларининг ўзлик нисбати.
-
Оғриқ босилди. Оёғимнинг қалтироғи энди босилди.
-
Бош оғригингиз босилмаса, бир-икки кун ишга чиқмасангиз ҳам майли. С. Аҳмад, Сайланма
-
Даҳлизда бир пиёла совуқ сув ичди. Юраги куйгани босилмади шекилли, яна қуймоқчи бўлди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
-
Тўзон босилар-босилмас, бир эшикдан кетмон, чўкич, болта кўтарган кишилар чиқиб қолиш-ди. Гулдаста
-
-Билмадим-билмадим,— деб қўйди доктор ҳамон таажжуби босилмай. К. Яшин, Ҳамза
-
Ғовур босилди. Бир лаҳза жимликдан сўнг, кулги кўтарилди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
— Кўнглингиз босилдими? — Кумуш жавоб ўрнида ёстиқдан қўзғалди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Йўталим босилди, ойи, — деди Пўлат Хайрини юпатиб. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
3. кўчма Тартибга тушмоқ, сиполашиб қолмоқ, вазминлашмоқ, қуйилмоқ, тийилмоқ.
-
— Анча босилиб қолган, ҳаётига қайтган йигитимиз шу бўлади, — деди Исмоил, Газетадан
БОСИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOSIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
босил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар