1. Устига оёқ қўймоқ.
Бемаҳал юрган гўнг босар. Мақол
Қурбақани боссанг, вақирлайди. Мақол
От босган ерни той босади. Мақол
Кўрмайин босдим тиканни, Тортадирман жабрини. Оқ олма, қизил олма
Муҳиддин асфальт юзидаги оқ муз доначаларини босиб, телефон станцияси томон юриб кетди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
Зулайҳо яланг оёқлари билан пояни чип-чип босиб, унинг тепасига келди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Устидан юриб, ўтиб эзмоқ, шикастламоқ ёки ўлдирмоқ
Бу қандай майнабозлик! Босиб-янчиб ўтабермайсанми? Ойбек, Танланган асарлар
Машина олганига икки ой бўлган бўлса, шу икки ой ичида нақ бешта товуқ, еттита мушук босди. С. Аҳмад, Тоғларда
Мансур куз чечакларини босиб бораркан, тағин Гавҳарни ўйлади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Қўл билан ушлаб турмоқ, эзғиламоқ, бўғмоқ.
Чап қўлим билан қаттиқ босиб турдим. С. Сиёев, Ёруғлик
Полвон уни бир тепиб, ерга ағанатди-ю, бўғзидан босиб тураверди. С. Сиёев, Аваз
Энгашиброқ икки қўллаб Шералининг тўпиқлари атрофини босиб турди. С. Кароматов, Олтин қум
Табиб дарров кўзини юмиб, бармоғи билан босди. А. Қаҳҳор, Асарлар
4. Куч билан итармоқ, сиқмоқ.
Тугмани (тугмачани) босмоқ. Қўнғироқни босмоқ.
Сулаймонов трубкани қўйиб, тантанали равишда кнопкани босди. А. Қаҳҳор, Асарлар
Кабир Отақулович икки тавақали кўк эшик чеккасидаги тугмачани босди. У. Усмонов, Сирли соҳил
Аҳмад одати бўйича қўнғироқни уч марта кетма-кет босди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
Жаҳл билан дуч келган тарафга қараб тепкини босди. С. Аҳмад, Уфқ
5. Куч билан сиқиб, из туширмоқ, қолдирмоқ.
Муҳр босмоқ. Тамға босмоқ. Читга гул босмоқ.
Аввалига почта муҳр босишни унутгандир, дедик. С. Сиёев, Ёруғлик
6. Тирамоқ, сиқиб итармоқ.
Зиёдулла томоғи қирилиб, қуруқ йўталди, кўкрагини столга босиб, ўйга толди. Ҳ. Ғулом, Машъал
Узоқ қиш кунлари давомида оппоқ сийнасини ерга босиб ётган қор баҳор қуёшининг илиқ тафтига доц. бера олмай сингиб кетди. Газетадан
7. Зарб билан уриб ясамоқ, зарб қилмоқ.
Танга, чақа босмоқ
8. физ. Ўз оғирлиги ёки эластик кучи билан таъсир қилмоқ, сиқмоқ.
Суюқликлар ҳар томонга баравар куч билан босади.
9. Маълум бир нарсани бошқа бор нарса устига қўймоқ, тегизмоқ; тўсмоқ.
Назирқул унинг елкасини ишқади, латта ҳўллаб, пешонасига босди. С. Аҳмад, Ҳукм
Қизнинг қўлларига аста қўлимни босдим. С. Сиёев, Ёруғлик
Рустамжон Меҳрихоннинг юмшоқ қўлларини, бинафшаларни юзига босди. Саодат
Кам пир дока рўмолининг учини лабига босиб, ерга қаради. А. Қаҳҳор, Асарлар
Халча хола бўлса, бир чеккада гунг бўлиб, рўмолининг учини оғзига босиб турибди, бир акамнинг афтига, бир оёқларига қарайди. М. Мансуров, Ёмби
10. Чоп қилмоқ, нашр этмоқ.
Китоб босмоқ. Матнни машинкада босиб кўпайтирмоқ. Суратини босиб чиқармоқ.
— Бу ерда ўтган можарони Қумрихонга айтиб беринг, ҳикоя қилиб ёзсин, албатта, босиб чиқарамиз, — деди. А. Қаҳҳор, Бек
Шундан кейингина газеталарда подшо тахтидан тушганлиги хабарини босиб чиқаришга рухсат тегди. К. Яшин, Ҳамза
11. Кўп миқдорда устма-уст қўймоқ, тахламоқ, зичлаб йиғиб қўймоқ, зичлаб жойламоқ ёки ортмоқ.
Қанорга ун босмоқ. Аравага беда босмоқ.
Бизнинг Қаландарбой кузда камбағалларнинг пахтасини арзон-арзон сотиб олиб, саройига босиб қўяди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Ҳайдар ота қараса, шу ялангликка янтоқ босиб қўйишибди. А. Қаҳҳор, Асарлар
Уй эгаси ошга сабзи босиб, Отабек ёнига келди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
12. Тўшамоқ, ётқизмоқ; тўсмоқ, беркитмоқ.
Йўлга шох босмоқ.
Сувни уч-тўрт чақирим юқоридан икки ёғига чим босиб, кўтариб келиш лозим бўлади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Шартта фуфайкамни ечдим-у, ўпирилган жойга босдим. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
13. Қўймоқ, суртмоқ, тортмоқ.
Бу ким бўлди? Юзлари худди олмадай таранг. Бир жуфт қуралай кўзи сурма босгандай қора. Ҳамза, Бой ила хизматчи
Бир вақт қарасам, сурма босган кўзлари ғамгин бўлиб қолди. С. Аҳмад, Ҳукм
14. Илгари сурилмоқ, илгарилаб бормоқ, юрмоқ.
Йўлчи олдинги қатордаги эркак ва аёллар билан бирга ҳайқириб, яна маҳкама сари босиб борди. Ойбек, Танланган асарлар
15. Қопламоқ, ўраб олмоқ, қамрамоқ; эгалламоқ; элитмоқ.
Тер босмоқ. Туман босмоқ. Қоронғилик босмоқ. Зулмат босмоқ. Ажин босмоқ. Уйқу босмоқ.
Маҳмуджонни муздек тер босди. Муштум
Ранглари оқарди, кўз олдини қуюқ туман босди. Ж. Абуллахонов, Орият
Атрофни ғира-шира қоронғилик босган, қамишлар ваҳимали шитирлар эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Зулмат босган атрофлар гўё қирон етган ўлкадай бесас. Ш. Раҳмон, Юрак қирралари. У
Насимларнинг эшигига етганда, бир зумда юрагини ҳаяжон босди. Ф. Мусажонов, Ҳукм
Унинг [Онахоннинг] вужудини қўрқув босди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Қўллари титради, кўзларини ҳасрат босди. Ойбек, Танланган асарлар
Гулнорнинг юраги кучли тўлқинланди, бутун гавдасини тотли бир титроқ босди. Ойбек, Танланган асарлар
Шамол турди, қум кўча бошлади, ер-кўкни қум босди. К. Яшин, Ҳамза
Қоп-қора ис босган шипидан қамишлар осилиб турарди. Ойбек, Танланган асарлар
Отлиқлар қор босган қирғоқ бўйлаб ярим соатча кезишди. Ҳ. Ғулом, Машъал
Тўхтабуванинг ажин босган юзида ғурур ва бахт порлади. С. Зуннунова, Янги директор
Ҳамма ёқни оғир сукунат босди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
Ёнбош қўйган ҳамон, кўзи юмилиб, уйқу босарди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
қўлимга қоғоз-қалам олдим дегунча, эсноқ босади. Муштум
16. Тинчлантирмоқ, тинчитмоқ, тиймоқ; ҳовуридан туширмоқ, эпга келтирмоқ.
Жанжални босмоқ. Тўполонни босмоқ.
Самандаров қаламининг орқаси билан столни қоқиб, ғовурни босди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Орифжон хотинини босиб қўйди. С. Аҳмад, Сайланма
Халқни босиш келмай-дими қўлингдан? Ҳ. Олимжон
17. Камайтирмоқ, пасайтирмоқ ёки тўхтатмоқ; қондирмоқ.
— Оғриқни босадиган япроқ топиб келаман, — деди Мажид. — Шу билан овунаман, Ҳовримни босаман, ака. Н. Сафаров, Оловли излар
Бу уқубатли кунларнинг аламини девор ошиб келган йигитнинг эркалашларигина боса оларди. С. Аҳмад, Ҳукм
Шафтолининг сершарбат этлари ёзнинг иссиқ кунларида чанқоқ босди бўлади. К. Маҳмудов, Мевалар
Ҳайдарбойнинг кўримсиз чойнакларидаги қуюқ ва суюқ чойлари ўтган-кетган йўловчиларнинг ҳам чанқовини босиб туради. П. Турсун, Ўқитувчи
18. Куч (зўрлик) билан бостириб келмоқ, эгалламоқ, ишғол қилмоқ.
Йигитнинг сараси ёв босганда билинар. Мақол
Кунлардан бир кун мана шу бойнинг уйини куппа-кундуз куни намозгар пайтида ўғри босди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Дод! Вой дод! Қароқчилар босди!!! М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Душман босган она юрт учун Ясалгандек қилич-у найза. Х. Даврон, Болаликнинг овози
Бирдан босди жоҳил оломон. Гулдаста
Душманлар кечувдан ўтиб, шаҳарни босиб олишибди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
19. Тўсатдан келмоқ, кўпчилик бўлиб келиб қолмоқ.
Уйни меҳмон босди.
Ие, Холмат акани меҳмон босган, шекилли. Ўзбекистон қўриқлари
20. Қуламоқ, ағанамоқ.
Бу оғил босиб қолмаса, деб қўрқаман. Ойбек, Танланган асарлар
Икки бўлмали кичкина пастқам уй, том босай деб турибди. С. Сиёев, Ёруғлик
Йўлкаларни босиб қолган харобалар устида болалар ирғишиб юрар эди. А. Қаҳҳор, Асарлар
21. Ушлаб, чегириб қолмоқ.
Ишлаган ҳақини қарзига босиб қолибди.
22. Устун келмоқ, устун келиб ошиб тушмоқ.
Аста-секин бошланган чапак тобора авж олиб, соз овозини босиб кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Ҳалиги гажакдор жувон икки қўлини ҳам, овозини ҳам баланд кўтариб, ғала-ғовур, шовқинни босиб тушди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
23.
Дастурхоннинг четини босмоқ.
ким ёнига борса, Зебини мақтаб гапирар, унинг дутор чалиши, чок тикиши, тўппи босишларини ҳикоя қилар эди. Чўлпон, Кеча ва кундуз
24. айн. Тахтакачламоқ 1.
25. Махсус усулда (тўқимасдан) тайёрламоқ (кигиз, жун мато ҳақида).
Кигиз босмоқ.
26. -иб Равишдошнинг шаклида келиб, бирон-бир иш-ҳаракатнинг сурункасига, тўхтамай, кетма-кет, пайдар-пай бўлишини, амалга ошишини билдиради.
Кечгача босиб ухладим, жуда толиқдим. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда
Мен бари бир ниятимдан қайтмадим. Босиб совчи қўявердим. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
аччиқ чойни босиб ичиб қониққач, извошни қўшди. Ойбек, Танланган асарлар
Бир ҳафта босиб ёққан ёмғир қора тупроқни кўпчитиб юборган. Ўзбекистон қўриқлари
Елкасидан босмоқ
Ҳамма ўрнидан турди. Асқар ота ҳам турмоқчи бўлган эди, оқсоқол етиб келиб, елкасидан босди. А. Қаҳҳор, Асарлар
Бу оғир юк унинг елкасидан босди. У уй остонасини ҳатлаб ичкари кира олмади. Н. Сафаров, Оловли излар
Мола босмоқ
Унинг ўрнига Мамажон далага борар, мола босар, хирмонда майдачилик қиларди. С. Нуров, Нарвой
Оёғини босмоқ
— Шарт шу: мактабда менинг оёғимни босадиган ҳеч ким бўлмаслиги керак. Авж олганини чеканка қилиб, кемтиб тураман, — деди ўзича Мирсалим. Шуҳрат, Олтин зангламас
Бармоқ босмоқ
Лаб босмоқ
Шаҳзодани шарт бағрига тортиб, чанқаган лабларини мана, мени ўп деб турган ғунча лабларига қаттиқ босди. К. Яшин, Ҳамза
Бу кун суратингга сўзсиз босдим лаб, Шу сенми, ёлғизим, шу сенми, она А. Орипов
Тишини тишига босмоқ
Босиб ўтмоқ
Мастон неча километр йўл босиб ўтга-нини ва яна неча километр босиш кераклигини билар эди. А. Қаҳҳор, Асарлар
Биз Тошкентни босиб ўтдик.
Султонали мирзо Солиҳ махдум кўчасини босиб, тўғрига ўтди, ўн қадамча юриб тўхтади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
касалхонани босиб ўтолмадим: кириб, таниш ҳамширадан сўрасам, Мастура бир соатдан кейин операцияга ётаркан. А. Қаҳҳор, Асарлар
Нафис соддаликка эришиш учун ёзувчилар машаққатли ва узоқ йўл босиб ўтадилар. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
У йўлида учраган ҳар қанақа ғовни босиб-янчиб ўтишга, доимо ғолиб чиқишга ўрганган эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Домланинг босиб ўтган қайноқ умр йўли, самарали иш фаолияти университет ҳаёти билан чамбарчас боғланган. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
Йўл босмоқ
Олға (ёки олдин, илгари) босмоқ
Халқ тўлқини олға босди. Ойбек, Танланган асарлар
Аваз беихтиёр бир қадам олға босди. С. Сиёев, Аваз
Баширжон ундан ҳам сўраб кўриш учун бир-икки қадам илгари босди. Н. Аминов, Суварак
Соат сайин ишларинг олдин боссин. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
Ўзини босмоқ
Бир амаллаб ўзимни босдим. С. Сиёев, Ёруғлик
Ҳамдам ака бир қизишди-ю, ўзини босиб олди. Р. Файзиев, Чўлга баҳор келди
Ўпкасини босмоқ
— Ўпкангни бос! — деди Сапоев унга ўшқириб. Муштум
— Йиғлама, қизим, йиғлама, — деди Онахон, ўпкасини зўрға босиб. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Во болам, деб ўпкасини босолмай, Сочин ёйиб, бетин суйиб йиғлайди. Ойсулув
Бағрига (ёки кўксига) босмоқ
Дадамат ака Асадни маҳкам қучоқлаб, бағрига босди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
Муқаддам унинг қўлидан ўғилчасини олди, меҳр билан бағрига босди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
Бу, Эргашга уни худди кўксига босгандай бўлиб кўринди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Башорат китобчани икки қўли билан олди. Унга узоқ тикилди-да, кўксига босди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
Ем босди
— Отимнинг бир одати бор эди: икки хуфтондан кейин ем ерди сўнгра майдонда ем босди одати бор эди, — деди Муродхон Гўрўғлига. Зулфизар билан Авазхон
Авазхон, сен йигитларга хабар бергин, отларига қарасин, ем босди қилиб, қантариб қўйсин. Эргаш Жуманбулбул ўғли
Ён босмоқ
Оёққа босмоқ
Салобати босди
Тош (ёки палла) босмоқ
Пўкак тош босмайди.
— Ҳа, сиз айтганингиздек, — деди Олияхон, — палласи ҳам тош босмайди. Н. Сафаров, Олияхон Султонова
Куй билан қорамол бошқа гап,- тош босади. Муштум
Тарозининг маҳсулот қўйилган палласи босиб кетди, план ортиғи билан бажарилди. Газетадан
Тухум босмоқ
Фалокат босди
Ўрнини босмоқ
Қадам (ёки оёқ) босмоқ
Йўл адирнинг энг ётиқ еридан тушган бўлса ҳам, Турғуной тиззасини ушлаб, зўрға қадам босарди. А. Қаҳҳор, Асарлар
Йўлчи атрофига кўз югуртириб, қизга томон икки-уч қадам босди. Ойбек, Танланган асарлар
У бизникига қадам босмади.
Бугун саккиз кун бўлди, қадам босмайсиз-а. С. Сиёев, Ёруғлик
Йўқ, амаки, уйга энди бир умр қадам босмайман. С. Аҳмад, Уфқ
Тиканнинг заҳрини тортган оёғини билиб босади. Мақол
У баъзан Урмонжондан бирон қадам олдинда юришга интилар, шунинг орқасида баъзан ножўя қадам ҳам босиб қўяр эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Ўғри энди ўйлаб қадам босади. С. Сиёев, Ёруғлик
Қамчи босмоқ
БОС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.