қўлёзма
билан улашинг
1. Илмий, бадиий, тарихий ва шу кабилар асарнинг қўлда ёзилган ёки ёзув машинкасида ёзилган, компьютерда кўчирилган матни, нусхаси.
-
Ниҳоят, Йигитали июннинг бошларида тугатган қўлёзмасини раҳбари олдига олиб бориб, ўқиб бериб, домлани хурсанд қилди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Машҳур хаттотлар катта пуллар эвазига кўчирган бу қўлёзма китобларнинг ҳар бири неча динор туришини Қосимбек ҳам билар эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Қўлда ёзилиб, китоб шаклига келтирилган асар; ёзма ёдгорлик (19-аср ўрталаригача, яъни матбаачилик пайдо бўлгунча).
3. Ноширликда: муаллиф томонидан нашриётга тақдим этилган матн.
-
Санобар машинкасида Алихоннинг қўлёзмасини кўчириб ўтирган эди, эшик тақиллаб қолди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
ҚЎЛЁЗМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘LYOZMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўлёзма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар