қўлтиқла
билан улашинг
1. Қўлтиғига қисиб тутмоқ, қўлтиғига жойлаб кўтармоқ, қўлтиққа урмоқ.
-
Роҳила плакатларни қўлтиқлаб, секин нари кетди. С. Зуннунова, Гулхан
-
Бозоров тугунчасини қўлтиқлаб, тебраниб, машинага интилди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Бирга юриш ёки суяб ёрдам бериш мақсадида бировнинг қўлтиғидан, юқори билагидан тутмоқ.
-
Фотима билан Сора рус тилидан таълим берган Антонина Анатолевнани икки томондан қўлтиқлаб, энг олдинда, жадал борадилар. П. Турсун, Ўқитувчи
-
[Йўлчи] Чиройли саман отнинг жиловини тутиб, эгасини қўлтиқлаб, ерга туширди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ота-бола уни қўлтиқлаб кўтардилар. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
3. кўчма Моддий ёки маънавий ёрдам бермоқ, кўмаклашмоқ, қўллаб-қувватламоқ.
қўлтиқла сўзи қатнашган жумлалар:
Ўпкасини қўлтиқламоқ
ҚЎЛТИҚЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘LTIQLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҚЎЛТИҚЛА сўзига берилган маънолар
қўлтиқла сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
қўлтиқла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing