қўндир
билан улашинг
1. Қўнмоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Душни қўлга қўндирмоқ. Самолётни ерга қўндирмоқ. У кийимига гард қўндирмайди.
-
Вақт-бевақт бировникига бир меҳмон келса, отини ушлаб, жой бор бўлса, кўнглини хушлаб жўнатса, бул одам сахий, агарда жойи бор туриб, жой йўқ, деб қўндирмай жўнатса, бул одам бахил. Алпомиш
2. кўчма Киймоқ (асосан бош кийими ҳақида).
-
Бошига дакана қўндирмоқ.
-
Қиз силлиқ, текис ўралган узун, кўркам, ипакдай майин қўш кокилини бир-бир қўлга олиб кўрди кейин янги чуст дўппини бошига қўндириб, ҳовлига чиқди. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
3. Қурмоқ, тикмоқ, тикламоқ.
-
Полизга капа қўндирмоқ.
-
Тахт ясаб, қўндирди пўлатдан қўрғон. Ширин билан Шакар
қўндир сўзи қатнашган жумлалар:
Гап қўндирмоқ
-
Оғзингдан бир гап чиқса, у ўнни қўндиради.
ҚЎНДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘NDIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўндир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар