қўндоқ
билан улашинг
1. Милтиқ, автомат, қўл пулемёти ва шу кабилар қуролларнинг барча қисмларини тутиб турадиган ва отганда елкага тираб туриладиган қисми.
-
Милтиқнинг қўндоғи.
-
Қорабоев автомат қўндоғи билан офицернинг бошига шундай урдики, автомат қўндоғи ҳам синиб учиб кетди. А. Раҳмат, Эллик бир баҳодир
2. Қушлар тунаши учун ўрнатилган дор, қўноқ; умуман, қушлар қўниб дам оладиган, тунайдиган жой; қўналға.
-
Бола, тонг отмай, товуқлар қўндоқларидан тушмай, яна ишга тушар эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Ҳар икки қуш ҳам овқатга қўндоқдан туриб сипоҳгарчилик билан бир кўзлаб қаради-да, юзини чиртта ўгириб олди. Ғ. Ғулом, Шум бола
3. Кўмиш учун дасталаб боғланган ток.
-
Токларни қўндоқ қилмоқ.
4. этн. Чақалоқнинг бешикка беланишгача бўлган, чарвисимон мойдан ҳали тоза бўлмаган даври ва шу даврда чақалоқ ўраладиган махсус йўргак.
қўндоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Қўндоқда тегган касал (ёки дард, феъл)
-
[Тоҳир:] Бу сизга қўндоқда тегган дард! М. Бобоев, Гўзаллик истаб
ҚЎНДОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘NDOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўндоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар