қўн
билан улашинг
1. Учишдан тўхтаб, ерга ёки бирор нарсага ўтирмоқ, тушмоқ.
-
Қуш дарахтга қўнди. Вертолёт далага қўнди. Космик кема Ойга қўнди. Парашютчи белгиланган жойга аниқ қўнди. Қуш қаноти билан учиб, қуйруғи билан қўнар. Мақол
-
Ана, қоқди қанотин булбул, Келиб қўнди чиройли гулга. И. Муслим.
-
Ҳаво жангида қаттиқ шикаст еган немис самолёти, нима бўлди-ю, шу ғарамдан йигирма-ўттиз метр нарига келиб қўнди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
2. кўчма Бирор нарсанинг устига келиб тушмоқ, ўрнашмоқ; инмоқ (юқоридан тушадиган ёки ҳавода ҳаракат қиладиган нарсалар ҳақида).
-
[Самолёт] Ўтиши биланоқ, қаноти остидан шовуллаб қуйган ёмғир ғўзалар баргига шудрингдай қўна бошлади. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
У [Ражаб] Ҳасан овчини кўриши билан шошиб, оёқ-қўлларини қоқди, киприкларига қўнган гардларни енглари билан артди. Ш. Тошматов, Эрк қуши
3. Сафарда дам олиш, тунаш ёки вақтинча истиқомат қилиш учун бирор жойда тўхтамоқ, бирор жойга тушмоқ, ўрнашмоқ.
-
Меҳмонлар қаерга қўндилар?
-
Бугун бизга [бизникига] қўниб борадилар-да. Қовун пишиб қолди, қовун сайли қиламиз. Н. Сафаров, Жангчи шоир
-
Бу саройга турли мамлакатлардан келган савдогарлар қўнар, чит, чой ва ипак моллар ҳаммаси шу ерга келиб тушарди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Ҳусайн Бойқаро Балхда амир Арғун деганнинг Чаҳор боғига қўнди. Ойбек, Навоий
4. Тунни бирор жойда ўтказмоқ, тунамоқ.
-
Йўлда тўрт қўниб келдик.
-
Бек шу кеча бу ерда қўнибдилар, ўтган кеча Қорахонникида эдилар. С. Айний, Қуллар
қўн сўзи қатнашган жумлалар:
Оқшом қўнди
ҚЎН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QO‘N сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қўн сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар