сийқа
билан улашинг
1. Ишқаланавериб, суртилавериб сайқал топган ёки едирилиб теп-текис бўлган, сип-силлиқ.
-
Сийқа тош. Сийқа чақа.
-
Бу кун ҳам қуёш, худди совқотаётгандек, осмонда бир муддат сийқа танга каби хира я/тираб, кўздан йўқолди. Х. Султонов, Бир оқшом эртаги
-
Бировлар савдо-сотиқ ёки харж билан овора бўлса, бировлар чўнтакларида сийқа чақаси йўқ, бозор расталарида гаранг судралади. Ойбек, Танланган асарлар
2. кўчма Кўп қўлланган, ишлатилавериб кўнгилга урган, меъдага тегган (гап, сўз, ибора ва шу кабилар)
-
Сийқа гап.
-
— Подшоҳнинг амри вожиб, — деди аллома, сийқа, эски гапни ишлатишга мажбур бўлиб. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
3. кўчма Ғоя, мазмун ва бадиийлик жиҳатидан юзаки, саёз.
-
Сийқа фикр. Сийқа асар.
-
Сотиболдиевнинг баҳслашиши ҳам алланечук сийқа, бачкана эди. П. Қодиров, Уч илдиз
сийқа сўзи қатнашган жумлалар:
Сийқа бош
Сийқаси чиққан
-
Улар [ишни орқага судровчилар] уялмай-нетмай сийқаси чиқиб кетган бажарамизларини такрор-такрор ай-тишади. Н. Сафаров, Узоқни кўзлаган қиз
СИЙҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIYQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сийқа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар