сийпала
билан улашинг
1. Силамоқ, силаб эркаламоқ.
-
Мен унинг узун, нозик бармоқларига қарадим-у: Насиб қилса, бир куни мана шу бармоқларни сийпалаб, тилла узук тақаман, деб қўйдим ичимда. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Ушлаб, силаб кўрмоқ, силаб текширмоқ, пайпасламоқ.
-
Давлатёрни чамадоннинг ялтироқ жезлари жуда қизиқтирди. Уларни қўллари билан сийпалаб кўриб: — Бу папкани ҳукумат берганми ё сотиб олганмисиз? — деб сўради. П. Турсун, Ўқитувчи
3. кўчма айн. Сийпамоқ 2 (шабада, шамол ҳақида).
-
Кўм-кўк ўтзорлар ичидан ёқимли шабада эсди-ю, қиз билан йигитнинг юзларини сийпалади. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
Баҳор шабадаси юзни сийпалаб, кўкатларнинг ҳидини димоққа уради. Ҳ. Нуъмон, Фасллар
4. кўчма Яширишга, юмшатишга, билдирмасликка уринмоқ; хаспўшламоқ.
-
Хуршиданинг илжайиб, сийпалаб гапиришида қандайдир сир бор эди. Д. Нурий, Осмон устуни
СИЙПАЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIYPALA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сийпала сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар