сиёқ
билан улашинг
1. 3-шахс бирликда (сиёқи ва сиёғи)
2. Авзо, афт-ангор, турқ, кўриниш.
-
Ҳавонинг сиёқи бузуқ.
-
Ўғил ҳам отага шунча ўхшарми, Кўзингда, сўзингда отанг сиёқи. О. Ҳакимов
-
Чапдастлиги учар қушни олгудек, Сиёқидан йўлбарсга чанг солгудек Я. Қурбон
-
Энажон, сўрама қайғу ҳам доғим, Ғам билан сарғайди гулдай сиёғим. Равшан
3. Ҳолат, аҳвол, феъл-атвор.
-
Гўёки Собировнинг ўғри деб қилган ҳақоратига чидамаган сиёқда гузарга чиқиб, бақириб-чақирди. А. Қодирий
-
— [Кумушнинг] Кундошликка чидайдиган сиёқи йўқ, ҳар кун Зайнабингиз билан ғиди-биди қилавериб, сизни қийнаб қўярмикин дейман, — деди Отабек. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
ИЙўлдошвойнинг] Сиёқидан зўр генерал бўлишини фаҳмлаб турибман. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
4. Мазмун, маъно.
-
[Тошмурод:] Гапининг сиёғига қараганда, Йўлдош қизини сенга келинликка беришга рози. Газетадан
СИЁҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIYOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сиёқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар