сиёҳ
билан улашинг
1. сфт. поэт. Қора, қора рангли.
-
Кўзимга қўйибман сиёҳ сурмани, Жоним отам, севганимга бер мани. Қўшиқлар
-
Қор кетди заминда, Бўртди илк гиёҳ, Қоронғи, сиёҳ тунда Шам ёнди гўё. Х. Даврон
2. от кўчма Хат ёзиш учун ишлатиладиган рангли суюқлик.
-
Қора сиёҳ. Қизил сиёҳ. Сиёҳ билан ёзилган хат. п
-
Ой чиқди: сербулут осмон худди сиёҳ сачраган зангори кўй-лакка ўхшарди. С. Аҳмад, Уфқ
3. Рўйи сиёҳ Юзи қора, қора юзли.
-
Рўйи сиёҳ бўлдик ушбу шаҳарга, Бошимиз кесади, осади дорга. Эрали ва Шерали
сиёҳ сўзи қатнашган жумлалар:
Дили сиёҳ
-
Ҳайдар Ғуломович ҳам уйига дили сиёҳ бир ҳолатда қайтди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
-
Олчин-бекнинг бу аянчли аҳволи Шаҳзоданинг дилини сиёҳ қилди. К. Яшин, Ҳамза
эскирган, айнан Сиёқ.
-
Ҳавонинг авзойи бузуқ, ёғадиган сиёҳи бор.
-
[Олимовнинг] Шу зеҳни, ғайрати турса, келгусида агроном бўлиш сиёҳи бор. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
[Зикриё қори:} Пўлат деган шу бўлади, тақсир. Бунинг икки дунёда ҳам эл бўладиган сиёҳи йўқ. Н. Сафаров, Шарқтонги
-
Шу зеҳни, ғайрати турса, келгусида агроном бўлиш сиёҳи бор. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
СИЁҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIYOH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сиёҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар