сиймо
билан улашинг
1. Шахс, зот.
-
Улуғ сиймо.
-
[Қосимбек:] Мовароуннаҳрдаги темурийлар орасида энг соҳибистеъдод, соҳибқудрат сиймо — Бобур мирзодирлар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Шоир ва академик Ғафур Ғулом шеъриятда ўзига хос, мисли йўқ сиймолардан биридир. Саодат
2. Қиёфа, кўриниш; чеҳра, юз.
-
Улуғвор сиймо. Гўзал сиймо.
-
Бизга ғоят азиз, ғоят мўътабар Шифокорнинг илиқ сиймоси. Э. Во-ҳидов
-
— Унинг [қизнинг] сиймосида мен ҳаёт гўзаллигини кўрдим. Табиат бунёд этган ноёб гул эди у, — деди Самар. М. Қориев, Ой-дин кечалар
-
Қундузхон бундан икки йил аввал йўқотган онасининг меҳрибон, мунис сиймосини қидиради. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
3. Бирор шахс образи.
-
Ўйчан мисраларда таржимон Маргаританинг изтироб тўла сиймосини усталик билан тасвирлайди. ЎТА
СИЙМО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIYMO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сиймо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар