плита
билан улашинг
1. Катта, ясси, текис тош, темир ва шу кабилар бўлаги, тоштахта.
-
Мармар плита. Пўлат плита. Темир-бетон плиталар ётқизилган кўча.
-
Икки кунда цемент ҳам топилди, булдозер ҳам, бетон плиталар ҳам топилди. С. Аҳмад, Тоғ афсонаси
-
Мармар ва чиғаноқли плиталаримиз турдош корхоналарда тайёрланаётган маҳсулотлардан ажралиб турибди. Газетадан
2. Овқат тайёрланадиган уй печкасининг бир тури.
-
Плитада овқат пиширмоқ.
-
Лолахон плита устидаги чойнакнинг сувини тўлатиб туриб гапирди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Электр плитада чой қўйиб, ўтган куни олиб келган қотган нонни чойга бўктириб еди. Мирмуҳсин, Умид
ПЛИТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PLITA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
плита сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар