сийна
билан улашинг
1. Кўкрак, кўкс.
-
Эслаганда, қизнинг сийнаси Чуқур бир оҳ билан қўзғалур. Ҳ. Олимжон
-
Мирқосимнинг қўлидаги чақалоқ бирдан йиғлаб юборди. Лаъли уни қўлига олиб, бағрига босди-да, лорсиллаб турган оппоқ сийнасини тутди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Ханжарнинг тиғи унинг [Шаҳзода-хоннинг] сийнасини бир неча бор ялаб ўтди. К. Яшин, Ҳамза
2. кўчма Дил, қалб, юрак.
-
Булбул учиб, қўнар зоғлар, Сийнам тўла алам-доғлар. Эрали ва Шерали
-
Неча вақтлар қўлим боғли, Банди бўлиб, сийнам доғли. Юсуф ва Аҳмад
3. кўчма Қучоқ, бағир; оғуш.
-
Булоқ она Ер сийнасидан Шеър сингари қайнаб оқади. Э. Воҳидов
-
Сенинг учун очиқдир кенг жаҳоннинг сийнаси. Ғ. Ғулом
СИЙНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIYNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сийна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар