сийла
билан улашинг
1. Ҳурматини бажо келтирмоқ, иззат-икром қилмоқ, эъзозламоқ.
-
Отасини сийлаганни боласи сийламас. Мақол
-
[Ўзбек ойим:] Ҳали қудаларимизни муддаодагидек сийлай олганимиз йўқ, шу ҳол-да жўнатсак, бизнинг шаънимизга яхши эмас. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2. Қадрига етмоқ, ҳурматламоқ.
-
Эр — сийлаган ерда азиз. Мақол
-
Сийланган жойи-да азиздир инсон. А. Орипов
3. Меҳмон қилмоқ, зиёфат қилмоқ; қўллаб юбормоқ (асосан билан сўзи билан биргаликда).
-
Умид Ҳафизани эскимо ва ширин данак билан сийлади. Мирмуҳсин, Умид
-
Овқатдан кейин бобо меҳмонларни қимиз билан сийлади. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Сарихон [подшони] катта ўтовларга тушириб, элини йиғиб, қўйни сўйиб, зиёфат қилиб, сийлай берди. Ойсулув
4. сўзлашув тили Савдо-сотиқда ҳурмат юзасидан ортиқроқ, оғирроқ, яхшироқ қилиб бермоқ ёки камроқ ҳақ олмоқ.
-
Сизга беш сўм сийладим. Ўн килограмм ҳамма қатори, беш килограмм сизга сийладим.
-
Одамлар, ҳеч бўлмаса икки-уч тупдан сийланг, деб ялинаверди. Ҳ. Назир, Бир туп ғўза
СИЙЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIYLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сийла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар