сиёсат
билан улашинг
1. Давлат ҳокимияти шаклларини амалга ошириш ва бошқариш; давлат ҳокимиятининг мамлакатни бошқарувда ва халқаро муносабатларда тутган йўли; давлатни бошқариш санъати.
-
Ички сиёсат. Ташқи сиёсат.
-
Мустақиллик туфайли Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсати янгича маъно ва мазмун касб эта бошлади. ЎзМE
-
Бу кунги шароит тажрибали хонни бошқача сиёсат ушлашга мажбур этди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
2. кўчма Ҳийла-найрангга асосланган, йўлига қилинган иш, хатти-ҳаракат; устомонлик.
-
Шу жойда раиснинг обрўси сал дарз кетибди. У ўзининг бийлигини сиёсат билан ўтказмоқчи бўлган экан-у, бўлмабди. Н. Фозилов, Дийдор
-
Деҳқон, косиб халқи нотинчланиб қолди: албатта, уларнинг болалари кетади-да, фармонда мардикор дейилган, аммо, Салим ака, менимча, бу нарса бир сиёсат, бир алдов бўлса керак. Ойбек, Танланган асарлар
3. сўзлашув тили Дўқ, пўписа, қўрқитув.
-
[Навоий:] Таҳдид ва сиёсат эмас, меҳрибонлик даркор. Ойбек, Навоий
-
[Беклар:] Сиёсат учун битта иғвогарнинг бошини кестирмоқ зарур! П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Ҳа, одамлар айтар эди, Азроил жон оладиган бўлганда, шундай сиёсат билан, ҳайбат билан келади, деб. Муродхон
СИЁСАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SIYOSAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сиёсат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар