писанда
билан улашинг
1. ф. [ — дидга тўғри келган, мақбул; мақтовга, маъқуллашга сазовор]
2. Олдиндан қўйилган талаб, шарт.
-
Уларнинг ўзаро писандаларига мувофиқ, янги ерлар, чиқариладиган сувлар Тешабойга текин ўтади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
3. Талаб ёки шарт тарзида айтиладиган баҳона.
писанда сўзи қатнашган жумлалар:
Писанда қилмоқ
-
Шу аснода Давронга паспортни узатаркан, писанда қилди: — Энди сизга гап шу, ака: бундан кейин ичган пайтингизда кўча-кўйда санқиб юрманг. Н. Қиличев, Чиғириқ;
-
— Кори хайр иши давлатга қарамайди, оғайни, — писанда қилди мулла Бердиёр, — ҳимматга қарайди, ҳимматга. Муштум
ПИСАНДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PISANDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
писанда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар