писанд
билан улашинг
фақат бўлишсиз шаклда Диққат-эътибор, назар-эътибор.
-
Хон ҳеч қулоқ солмади, Писандига олмади. Ҳ. Олимжон
-
Бошқа болалар мана мени қанча уйларига чақирсалар, зиёфат қилсалар ҳам, сени бу остонангча писандимга келмайди. Ҳамза, Танланган асарлар
писанд сўзи қатнашган жумлалар:
Писанд эмас
-
Унга ҳозир уй ҳам, боғ ҳам, машина ҳам писанд эмас;
-
Унга ҳеч ким писанд эмас;
-
Бу иш менга писанд эмас.
-
Бизга, она, мол-жон писанд эмас. Менга келинингизни бир кўриш минг подшоҳликдан афзалроқ. Ҳамза, Танланган асарлар
-
— Дунёда одамнинг қўлидан келмайдиган иш бор эканми! Фақат истак бўлсин, кўпчиликка ҳеч нарса писанд эмас, — деди Абдурасул. П. Турсун, Ўқитувчи
Писанд қилмаслик
-
У ҳеч кимни писанд қилмайди.
-
Шундай казо-казоларнинг қизлари Пошшоойимлар, Хонзодалар қоқ саҳар туриб, хизматимга ҳозир бўлса-ю, сен бенасаб, исқирт, атлас кўрпада мени писанд қилмай, хуррак отиб ётсанг! Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Ғозиддиннинг назарида, уни фақат бир киши — Қодиржон четдан кузатиб, мунтазам таъқиб қилгандек эди. У аслида Қодиржонни писанд қилмас, одам ўрнида ҳам кўрмасди. О. Мухтор, Эгилган бош
-
Бу бўйича бизни писанд қилмайди, бу ерда ит ўлтирганми, эшак ўлтирганми — парвосига келтирмайди. А. Қодирий, Обид кетмон
ПИСАНД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PISAND сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ПИСАНД сўзига берилган маънолар
писанд сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
писанд сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар