писта
билан улашинг
1. бот. Жануб тоғларида ўсадиган паст бўйли, ёнғоқмевали дарахт ёки бута.
-
Табиатнинг меҳри билан ясалган кўм-кўк арчазорлар ва тоғ ариқларидаги жарлар ёқасида саф тортган писта зумраддек товланиб, кўзни қамаштирар эди. Туйғун, Шоир ҳақида ҳақиқатлар
2. Шу дарахтнинг қаттиқ қобиқли меваси.
-
Одам одам билан, Писта бодом билан. Мақол
-
Лекин писта, бодом, майиз, жийдани кўриб, тарвузим қўлтиғимдан тушди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Ана ширинлик, мана ширинлик, деб мураббо-ю нишолда, писта-ю мағиз, қанд-қурс, яна алланималарни ҳеч суриштирмасдан, аралаш-қуралашига пок-покиза тушираверибди. Н. Мақсудий, Мечкай эшон
3. сўзлашув тили Кунгабоқарнинг хом ёки қовурилган уруғи.
-
Бир вақтлар эри урушда ўлган хотин шу тош устида ўтириб, писта сотарди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
писта сўзи қатнашган жумлалар:
Хандон писта
-
Жигар-у буйрак, думба ёғдан тайёрланган қўшалоқ пармуда сомсалар, хушбўй мурабболар, Бешкарамнинг анори-ю, Файзиободнинг тилёрар қовунлари, хандон писта, майизларнинг энг тозалари, яхна гўшт Ёшлик
Писта даҳан
-
[Холмат:] Оби равон писта даҳан, нозик адо, пари жаҳон, яъни исм шарифлари Жамилахон. Ҳамза, Бой ила хизматчи
Писта кўмир
-
Кейин писта кўмир сўраб кирганимда, бирам бесаранжом эдики ўтинхоналари. С. Зуннунова, Олов
Писта пўчоққа жо қилмоқ (ёки жойламоқ)
ПИСТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PISTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
писта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар