пис
билан улашинг
1. Ўзини панага олмоқ; бекинмоқ, яширинмоқ.
-
У, жўралари билан атрофи яшил чакалак билан ўралган гулзор яқинида писиб ўтирганча, қушни томоша қиларди. С. Нуров, Нарвон
-
Пулемёт уяси бурчакларида писиб ётганларнинг [немисларнинг] учтаси ўлиб, биттаси ярадор бўлган. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Баҳодир йигит оёғи учида турган гранаталарни олиб, чаққонлик билан душманга қарши ирғитди, ўзи эса траншеяга писди. Н. Сафаров, Жанговар саҳифалар
2. Индамай қолмоқ, жим бўлмоқ.
-
Муҳсина хоним бирдан писиб қолди. Яхшибоев ичида кулди. М. М. Дўст, Лолазор
-
Ошно, қишлоққа кетаман, деб ғингшимоғи мумкин, лекин унини ўчириш қийинмас — Майрани бир эслатсам бас, писиб қолиши тайин. М. М. Дўст, Лолазор
ПИС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PIS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пис сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар