ташла
билан улашинг
1. Нарсани қўлдан, елкадан ёки бошқа жойдан узиб, қуйи томон (ирғитиб, отиб ва ҳоказо) туширмоқ, йўналтирмоқ.
-
Олма узиб, ерга ташламоқ.
-
Ғуломжон супургини ташлаб, қўлларини қоқди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Кейин носини ташлашга жой излаб аланглади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Нарсани бирон бошқа нарса, жой устига, остига ёки ичига йўналтирмоқ, олмоқ, солмоқ, қўймоқ.
-
Қизлар ичкаридан Ҳакиманинг бошига оқ шол рўмол ташлаб, етаклаб чиқдилар. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Адёлни майсалар устига ташлаб ўтиришди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Мунисхон суянчиққа бошини ташлаб, деразага тикилиб борарди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири
-
чопонини елкасига ташлади-да, йўлга тушди. Н. Фозилов, Дийдор
3. Куч, зарб билан интилмоқ, ўзини отмоқ.
-
Зуҳра Саодатхонга ўзини ташлаб, маҳкам қучоқлаб олди. С. Зуннунова, Янги директор
-
Чўмилмоқ-чун бирдай бўлиб, энди ҳовузга ташлади. Муродхон
4. Бирор иш, вазифа ва шу кабиларга йўналтирмоқ, йўлламоқ; сафарбар қилмоқ.
-
Ҳаммани йиғим-теримга ташламоқ.
-
Душман бор кучини жон ҳолатда қарши ҳужумга ташлади. Газетадан
-
Душман барча мавжуд танкларини ва ўзиюрар тўпларини ҳужумга ташлади. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди
5. Эътиборсиз, алоқани узиб ва бошқалар ҳолда қолдирмоқ.
-
Дўст сўзини ташлама, Ташлаб, бошингни қашлама. Мақол
-
Унинг талабаларидан бир қанчаси мактабни ташлаб, бу ерга қочиб келди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Ғаввос Муҳаммаднинг устодни ташлаб кетиб қолгани армон бўлиб турганида, эшикдан учинчи шогирди — Зулфиқор Шоший кириб келди. Мирмуҳсин, Меъмор
6. Барҳам бермоқ, йўқ қилмоқ; йиғиштирмоқ (баъзи одат, хатти-ҳаракат кабилар ҳақида).
-
[Дадам] Ароқни ташлаган бўлсалар-а! Роса маза бўларди-да. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Ўқитувчи ёки тиббиёт ходими бўлмоқчимисан — чекишни ташла, одамларга икки қиёфада кўринма. Газетадан
-
Хўш, гинани ташлаган бўлсангиз нега боя уларнинг олдида оғзингизга келганини ўтладингиз? А. Қодирий, Меҳробдан чаён
7. Пасаймоқ, тушмоқ.
-
Совуқ бир оз ташлади. Нархлар анча ташлади.
8. сўзлашув тили Рақсга тушмоқ; ўйнамоқ.
-
Тановарга роса ташлади.
9. кўм. фл. взф. -(и)б қўшимчали равиш-доц. шаклига қўшилиб, ҳаракатнинг кескин, кучли тарзда юз беришини билдиради.
-
Бузиб ташлади. Жеркиб ташлади. Ғижимлаб ташламоқ. Ағдариб ташлади.
-
Шу ернинг ўзида подшоҳ кишилари уни тутиб олиб, тилка-пора қилиб ташлаган эди. Мирмуҳсин, Меъмор
ташла сўзи қатнашган жумлалар:
Гап ташламоқ
-
Шунча қизлар билан ўқиб, бирга дарс тайёрлаб, бирортасига гап ташламабман. М. Қориев, Ойдин кечалар
Илон пўст ташлайди
-
қилаётган қилиғига илонлар пўст ташлайди. Мирмуҳсин, Меъмор
Кўз ташламоқ
-
Бобур тўпланиб турган бекларга кўз ташлаган эди П. Қодиров, Юлдузли тунлар
Кўланка (ёки кўлка) ташламоқ
-
Тарқалиб кетган кенг шохлар ерларга ола кўланка ташлаган. Уйғун, Сайланма
-
Ташладими ёки бир умр кўзимга ғам кўлкаларини. Ш. Раҳмон, Юрак қирралари
Луқма ташламоқ
-
Жиззакилик қилиб, ўтирган ерида нотиққа бир-икки марта луқма ташлади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
Назар ташламоқ
-
Раҳим акага камситгандек назар ташлади Ф. Мусажонов, Ҳиммат
Орқага ташламоқ
-
Қўрқиб, ўзини орқага ташлади
-
Бугун бориб кела қол, орқага ташлама.
Соя ташламоқ
-
Баҳайбат сада атрофга соя ташлаб турибди;
-
Раисанинг қошлари чимирилиб, ҳалигина кулиб турган юзига ғам соя ташлади. М. Хайруллаев, Тилла маржон
-
Романнинг бадиийлигига соя ташлаб турган воқеалар баъзи ўринларда ортиқча чўзилиб кетади. С. Кароматов, Олтин қум
Тоб ташламоқ
-
— Тоб ташламаслик керак оғир шароитларда,— деди Шоимов бамайлихотир. Ўзбекистон қўриқлари
Томдан (ўзини) ташлайди
-
Мўмай пул кўрса, томдан ўзини ташлайди. Муштум
Уруғ ташламоқ
-
Деҳқон яхши ният билан заминга барака уруғини ташламоқда. Газетадан
Хандон ташламоқ (ёки отмоқ)
-
Ортиқ ўзининг ҳазилидан ўзи хандон ташлаб кулди. М. Мансуров, Ёмби
Шох ташламоқ
-
Шаҳзодахон бир нозик шох ташлаб, сочларини тартибга солди-ю тахмонга борди. К. Яшин, Ҳамза
ТАШЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TASHLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ташла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар