дадил
билан улашинг
1. Дангал иш тутадиган, қўрқиб, ҳадиксираб ўтирмайдиган; довюрак.
-
Дадил бола. Дадил хотин.
-
Раҳимберди ўзига ишонган, дадил йигит эди, ишлаб чарчамасди. Х. Тўхтабоев, Фелетондан сўнг
-
Қадами, товуши дадил. Ҳар қандай мушкулдан ман тортмай, тикка қарши борадиган довюрак одам кўринади. А. Мухтор, Асарлар
2. Шижоат билан тўлиб тошган; жасурона, мардонавор, шахдам.
-
Дадил қадамлар.
-
Халқ дадил боради. Айниқса хотинлар — оналар жасур. Ойбек, Танланган асарлар
-
Турсунбой тоғли қишлоғи томон жиддий, дадил одим ташлаб боряпти. Ўзбекистон қўриқлари
-
Шеримбек дадил бориб, Бобур минган бўз отнинг олтин безакли юганидан олди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Меҳнат қилган одам доим бошқаларнинг юзига дадил қарайди. Т. Ашуров, Оқ от
3. Қўрқмай, ишонч билан, бемалол, тортинмай.
-
Дадил жавоб. Дадил танқид.
-
Узоқдан бўлса-да, Йўлчига дадил қарайди, баъзан яширин илжаяди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Дадил ташлаётган қадамларига қараганда, унда иккиланишдан асар ҳам йўқ. Газетадан
-
— Нима ёрдам керак, тортинмай, дадил мурожаат қилаверинг, — деди Боймирзаев. Ўзбекистон қўриқлари
-
Маъруф Назаров кинематография, драматургия соҳасида ҳам дадил қалам тебратяпти. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
4. Жисмоний, маънавий жиҳатдан бақувват; тетик, бардам.
-
Элмурод одамлар тўлқинида Фотима билан ёнма-ён юраркан, ўзини ҳар вақтдагидан дадил ва енгил сезди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Дармони қуриган йигит ўзини дадил тутишга тиришар, лекин мункиб-мункиб кетар эди. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Шундан кейин Нормат ўзини янада дадил сезди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
5. Моддий жиҳатдан ўзини тутиб олган; бой-бадавлат.
-
Жамоа хўжалигимиз бу йил анча дадил бўлиб олди. Газетадан
6. кўчма Энг муҳим, долзарб, зарурий.
-
энг дадил ғояларни ўртага ташлаб, уни рўёбга чиқарган ирригаторларнинг мардлиги ҳақида ҳикоя қилади. Ўзбекистон қўриқлари
дадил сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳамёни дадил
ДАДИЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DADIL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дадил сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар