дабдурустдан
билан улашинг
1. равиш Тўсатдан, қўққисдан, бирдан, кутилмаганда.
-
Дабдурустдан киришга ботинолмай туриб қолдим. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Унинг дабдурустдан пўписа қилиши нафсониятимга тегди. Ёшлик
-
Дабдурустдан айтилган гапга Норхолнинг кулгиси қистади. Ёшлик
2. Дастлаб, аввал, бошда; дарров.
-
Ҳайдар ота уни [Асрорқулни] дабдурустдан танимади. А. Қаҳҳор, Асрор бобо
-
Аҳмад остона ҳатлаб ичкари кирди. Дабдурустдан нима иши борлигини айтолмади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Дабдурустдан гапни шундай бошласанг, чўчитиб юборасан. Р. Файзий, Ҳазрати инсон.
ДАБДУРУСТДАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DABDURUSTDAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дабдурустдан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар