жанг
билан улашинг
1. Ҳарбий қисмларнинг, қуролли кучларнинг қонли тўқнашуви, уруш.
-
Жанг қилмоқ.
-
Мадад учун юборилган немис танкларининг йўлини бизнинг танкларимиз тўсган, сойликда танклар жанги бўлмоқда эди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Шайбонийхон ҳали ҳеч қайси жангга бунчалик жон-жаҳди билан тайёрланган эмас. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Қарама-қарши ижтимоий гуруҳларнинг тўқнашуви.
-
Синфий жанг.
-
Қарама-қарши ғоялар кураши эса сўнгги нафасгача давом этадиган ҳаёт-мамот жангидир. ЎТА
3. спрт. Мусобақа.
-
Спортнинг бошқа турлари бўйича ҳам қаттиқ жанглар давом этаётир. Газетадан
4. Баҳс, мунозара; жанжал.
-
Очилгач келиб эртаси ҳужраси, Қилур жанг-у жанжал ҳар эртаси. Муқимий.
5. кўчма Астойдил меҳнат.
-
бу йил биз 3 млн 350 минг тонна оқ олтин учун жанг олиб бормоқдамиз. Шарқ юлдузи
жанг сўзи қатнашган жумлалар:
Даҳанаки жанг
Қўл жанги
-
[Вольков:] Генерал, солдатлар қочмоқдалар Анҳор ёқасида қўл жанги боряпти. Н. Сафаров, Танланган асарлар
ЖАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жанг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар