квартал
билан улашинг
1. Йилнинг тўртдан бир қисми, чораги (уч ой).
-
Йилнинг учинчи квартали. Тўртинчи квартал ҳисоботи. Иккинчи квартал режаси.
-
Буни биз халқ хўжалик планида белгиланган ишларнинг дастлабки кварталданоқ ошириб бажарилаётганлигида кўриб турибмиз. Н. Сафаров, Жасоратнинг давоми
2. Шаҳарнинг бир неча (одатда тўртта) кесишиб ўтган кўчалар билан чегараланган қисми.
-
Шаҳардаги эски маҳаллалар ўрнида кўркам кварталлар барпо этиляпти. С. Солиев, Фахр
-
Йўқ, ақалли ҳар бир кварталда биттадан маҳалла маркази бўлиши керак. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. махс. Ўрмон, токзор ва шу кабиларнинг йўлкалар ёки табиий тўсиқлар (масалан, дарёлар) билан ажратилган ҳар бир қисми, бўлаги (одатда, чорбурчак бўлади).
КВАРТАЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KVARTAL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
квартал сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар