қавар
билан улашинг
1. Ишлаш, ишқаланиш ёки куйиш натижасида қавариқ ҳосил бўлмоқ.
-
Кун бўйи кетмон чопиб, қўлим қаварди.
-
Менинг ҳам дастёрчилик қилавериб, оёғим қаварди. Ойдин, Фонар тагида
-
Бетон қориш машинасини айлантириш вақтида қавариб кетган қўллари зирқирарди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
2. Туртиб чиқмоқ, бўртиб турмоқ.
-
Иккисининг бўйин томирлари арқондай қаварган, билак пайлари темирга айланган. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма Етилиб, пишиб, яққол сезилиб бўртиб турмоқ.
-
Меҳмонни кузатиб қўйганидан сўнг Ганжанинг кўнглида қавариб турган ўт бирданига ловуллаб кетди. Э. Самандар, Дарёсини йўқотган қирғоқ
қавар сўзи қатнашган жумлалар:
Кўкси (ёки юрак-бағри, кўнгли) қаварди
-
Гапи қурсин, юрак-бағрим қаварди, Гўрўғлига бориб, бергил хабарди. Гўрўғли
-
Закот деди, ўн тўрт маҳрам буюрди, Маҳрам келиб, менга берди хабарди, Закот деган гапга кўнглим қаварди. Алпомиш
Оёғи қавармоқ
Тили қавармоқ
-
Йигит қўлини силтади: — Запчаст [эҳтиёт қисмлар] деявериб, тилларимиз қавариб кетди. И. Раҳим, Зангори кема капитани
ҚАВАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAVAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қавар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар