қават-қават
билан улашинг
1. Бир неча қаватдан, қатламдан ташкил топган, бир неча қаватга эга бўлган; қат-қат.
-
Қават-қават тоғ жинси.
-
Дурагайларда думба ёғи баданига уриб кетади. Қават-қават мармарни кўрганмисан? Гўшти ўшандай бир қават ёғ, бир қават гўшт бўлади. С. Анорбоев, Оқсой
2. Қаватлаб тахланган, терилган ёки букланган.
-
Қават-қават кўрпа.
-
— Неча марта кўргансан, келган куни кўрсатдим-ку, — деди Эрали қават-қават қилиб букланган хатни сержантга узатаркан. И. Рахим, Чин муҳаббат
3. Қатор-қатор тизилган, тортилган, ёнма-ён турган, қўйилган (узун ва ингичка нарса ёки чизиқлар ҳақида).
-
Қават-қават қилиб пишитилган ип.
-
У йўлда бораркан, қават-қават тиканли симлар билан ўралган цехларнинг қўриқчилари ундан пропуска сўрай бошладилар. И. Раҳим, Чин муҳаббат
ҚАВАТ-ҚАВАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAVAT-QAVAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қават-қават сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар