қават
билан улашинг
1. Қат-қат нарсаларнинг ҳар бир қати, қатлами ва уларнинг ораси.
-
У дўппини тахлаб, кўрпанинг қаватига қўйди.
-
Қават-қават мармарни кўрганмисан? Гўшти ўшандай бир қават ёғ, бир қават гўшт бўлади. С. Анорбоев, Оқсой
-
Саккиз қават кўрпада оёғини узатиб ётган кексаларнинг бел боғлаб, далага чиқиши бошқаларга ўрнак. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Ахир у [Майна] игнанинг тешигидан етти қават осмонни кўрадиган мерган. Эл-у юрт орасида унинг таърифи зўр. Ш. Тошматов, Эрк қуши
2. Хоналари устма-уст солинган биноларнинг бир баландликдаги хоналардан иборат қисми, қатори.
-
Бинонинг бешинчи қавати. Остки қаватда яшамоқ.
-
Баширжон қават навбатчисидан калитни олиб, ўз номерига кирди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
3. Устма-уст жойлашган токча, полка ва шу кабиларнинг ҳар бир поғонаси.
-
Мунисхон жавонлардан бирини очиб, унинг юқориги қаватидан бир тўп сурат олди. А. Қаҳҳор, Сароб
4. сўзлашув тили Ён, қатор, саф.
-
Отамиз бизни қаватларига олиб, деҳқончилик қилдилар. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Мана, йигитлардан сўра, даштда денгиз яратаётганлар шулар. Ўғлинг ҳам шулар қаватида. Ҳ. Назир, Сув гадоси — оқпадар
-
Ўн учга кирган акам Солижон онам қаватларига кириб қолди. Газетадан
5. Ип ва шу кабиларга тизилган нарсаларнинг ҳар бир тизими; шода.
-
Маржон шодасининг уч-тўрт қавати узилиб кетган, ўша узуқ шодалардан марварид доналари худди кўз ёшидай ерга томиб турарди. К. Яшин, Ҳамза
6. кам қўлл. Марта, карра.
-
[Холисхон:] Ҳаммаси эсимдан чиқиб, минг қават тағин ғайратландим. Ҳамза, Паранжи сирлари
7. Сидра.
-
Шоҳим бир-икки қават эски кўйлак-иштондан бошқа нарсаси бўлмаган бўғчани устига керосин тўкиб ёндирмоқда эди. С. Айний, Қуллар
ҚАВАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QAVAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҚАВАТ сўзига берилган маънолар
қават сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
қават сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар