кўчма
билан улашинг
1. Бирор жойда турмай, жойдан жойга кўчиб юриб ишлайдиган.
-
Кўчма устахона. Кўчма кино. Кўчма цирк,
-
Бир йилдан бери чўпонлар учун кўчма кутубхона ташкил қилиб беришларини сўрайман-у, ҳеч бўлмайди-да! О. Ёқубов, Тоғ қизи
-
Аммо Моҳидил кўчма магазинда ароқ сотишни ман қилгандан кейин норози бўлганликларини яширмай қўйдилар. Ж. Абдуллахонов, Тўфон
2. Мусобақада кейинги ғолибга олиб бериладиган.
-
Кўчма байроқ. Кўчма кубок.
3. Ўз ўрнидан силжиб, сузиб ёки учиб, бошқа жойга кўчиб юрадиган.
-
Кўчма муз тоғлари.
-
Орқага қайтиш учун кўчма қумлар орасидан юриш керак. А. Қаҳҳор, Мастон
-
Эҳтимол, эндигина униб чиққан нимжон ғўзалар кўчма қум остида қолгандир. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
кўчма сўзи қатнашган жумлалар:
Кўчма маъно
-
Сўз-термин метафорик қўллашдан барқарор кўчма маънога ўтади ва шу маъноси орқали адабий тилда кенг қўлланади. ЎТА;
КЎЧМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘CHMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўчма сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар