муз
билан улашинг
1. Сувнинг нол даражагача совиши натижасида қотган ҳолати; ях.
-
Муз парчаси. Муз ёрмоқ.
-
Қаҳратон қишда яланг оёқ муз босиб, саратонда қизғин қум кечиб обдан пишган бизнинг йигитни ҳам кун хийла бетоқат қилган эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Уфққа туташ муз қатламларини тилимлаб, атом музёрар кемаси сузиб бораётир. Газетадан
2. Муз каби совуқ.
-
Унинг бошига муз югуриб, асаблари тиришди. Ғулом, Машъал
-
Йўлчи қотган корни ғарч-ғурч босиб, тоза, муз ҳавони қамраб, кеза бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
3. кўчма с. т. Жуда совуқ, ёқимсиз нарса, одам ва шу кабилар ҳақида.
-
Суҳбат муз бўлиб кетди. Меҳмонлар ичкиликка зўр беришди. С. Аҳмад, Гугурт
4. от Совуқ.
-
элликка яқин киши беш-ўнтадан навбат билан кириб-чиққунча, оёғимдан муз ўтиб кетди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
муз сўзи қатнашган жумлалар:
Муз даври
Муз кўчди
-
Муз кўчди, ўртоқ Сафаров, ўрта деҳқон қимирлаб қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
МУЗ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
MUZ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
муз сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар