кўчир
билан улашинг
1. Кўчмоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Қишлоқни шу ерга, янги ариқнинг икки юзига кўчирмоқчимиз. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Ярангдан эски докани кўчирар эканман, бутун баданим зирқираб кетди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. Матнни бошқа қоғозга қайта ёзмоқ ёки қайта чизмоқ, ундан нусха, кўчирма олмоқ.
-
Элмурод ҳар жумлани неча қайта ўйлаб, ҳар ёзганини кун сайин яна бошдан кўчириб, республика газетасига мақола тайёрлади. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Гапларда шоирлар ўз янги шеърларидан ўқир, саводли кишилар эса уларни қўлда кўчириб, тарқатардилар. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
3. Ўтказмоқ, ўзгартирмоқ.
-
Тегирмонни ҳам электр билан ишлашга кўчириш лозим Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Инженер-мутахассислар, яримавтомат усулига кўчириш мумкин, деган қарорга келишди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
КЎЧИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
KO‘CHIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
кўчир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар