смена
билан улашинг
1. Ўрин алмашиниб ишловчи, ўқувчи, дам олувчи ва шу каби кишилар гуруҳининг бошқа кишилар гуруҳи билан алмашинувига қадар давом этадиган вақт бўлаги.
-
Икки сменада ишлаш. Биринчи сменада ўқиш.
-
Эртаси иккинчи сменадан қайтишда Набигул Қодир билан бирга кетди. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак
-
Қудрат бу бола билан кечагина яқиндан танишди. Уларнинг иккиси бир мактабдан бўлса ҳам, сменалари бошқа, қишлоқлари ҳам бошқа эди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
2. Шу вақт давомида бирга ишловчи, ўқувчи, дам олувчи ва шу кабилар кишилар гуруҳи.
-
Янги смена ишга чиқди. Смена ишдан қайтди.
-
Смена мастери уни биринчи марта ер остига олиб тушганида, Иномжоннинг бўладигани бўлган эди. С. Аҳмад, Мўтти
СМЕНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SMENA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
смена сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing