Izoh.uz сайтида кўча сўзининг изоҳи ва маънолари

кўча

от

1. Аҳоли яшайдиган жойларда йўловчилар ўтиб турадиган, транспорт қатнайдиган йўл.

  1. Навоий кўчаси. Собир Раҳимов кўчаси.

  2. Чиннигул кўчанинг бир томонидан, энсизгина асфальт тротуардан шошмасдан борар эди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар

  3. Тўхта хола кўчада узоқдан бирин-кетин келаётган икки кишининг қорасини кўрди. И. Раҳим, Чин муҳаббат

  4. Ёр юрган кўчаларни супурай сочим билан. Қўшиқлар

2. Умуман, йўл.

  1. Ҳали мажлис, ҳали ҳаммом қурилиши, ҳали кўчага шағал ётқизиш дейди. Гулдаста

  2. Қир кўчадан тушгунча сурнай овози чиқмади. С. Сиёев, Ёруғлик

3. Яшаш, туриш жойидан ташқари бўлган жой, очиқ майдон (уй, ҳовлига нисбатан).

  1. Уйида роҳати йўқнинг кўчада фароғати йўқ. Мақол

  2. Ошинг ҳалол бўлса, кўчада ич. Мақол

  3. Қишнинг охирги кунлари кўчада қора совуқ билан изғирин юрар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён

  4. Ибн Ямин бир куни кўчадан ҳориб-толиб, тажанг бўлиб келди-да хотини билан айтишиб қолди. К. Яшин, Ҳамза

кўча сўзи қатнашган жумлалар:

Кўча боласи

Умумий таълим-тарбиядан четда қолган бола.
  1. Ўтир бу ёққа! Хўш, сен нима учун кўча болаларига ўхшаб ахлоқсизлик қиласан! А. Қаҳҳор, Айб кимда?

Кўча эшик

Кўчага чиқиладиган (кўчадан кириладиган) эшик.
  1. Кўча эшикдан кириши билан акаси тағин жаҳлини чиқара бошлади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол

Кўчада қолган

Ташлаб қўйилган, кераксиз.
  1. [Муаттар:] Бугундан қолмай кўчингни кўтар! Олти ойдан бери касал боқамиз. Кўчада қолган нонимиз йўқ. Н. Сафаров, Шарқтонги

Кўчасига кирмоқ

Бирор нарса қилиш пайига тушмоқ, дахл қилмоқ, машғул бўлмоқ.
  1. Аблаҳ Тиллабойга энди ишонч қолмабди. Чамамда, феъли айнаб, хиёнат кўчасига кирганга ўхшайди. П. Турсун, Ўқитувчи

Кўчасидан ўтмоқ

Бирор иш ёки ҳаракат билан шуғулланмоқ; машғул бўлмоқ.
  1. [Муҳаббат:] Турғунжон ака, қўйинг, мен бир умримда савдо кўчасидан ўтган бўлмасам, мени мажбур қилманг. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби

Оёғим (ёки кавушим) кўчада қолгани йўқ

ёки Оёғим кўчада қолибдими Ҳар қанақа жойга боравермасликни, унча-мунча жойни назар-писанд қилмасликни ифодалаш учун айтиладиган ибора.
  1. Давранинг тўрида эдим, оёғим кўчада қоптими, деб унча-мунча тўйга бормасдим. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси

  2. Ўзбек ойим унча-мунча тўй-у азаларга Кавушим кўчада қолган эмас, деб бормас эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

Хоҳламасанг (ёки истамасанг) — катта кўча

Хоҳламасанг, истамасанг, билганингни қил, хоҳлаган ерингга кетавер; тўрт томонинг қибла.

шв. Кўча оши айн. гўжа.


КЎЧА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

KO‘CHA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
1153
Сўзнинг тескари ёзилиши
ачўк
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
273

кўча сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

кўча сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, кўча сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+