шам
билан улашинг
1. Тўнгадиган ёки қуюқлашган ёғдан ўртасига пилик қўйиб ясалган таёқчасимон чироқ.
-
Шам қолдиғи. Шамни ёқмоқ.
-
Қумри токчадаги шамни ўчирди. Уй қоронғиланди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Таниш кошонанинг беҳисоб шамлар зўрға ёритган тор ва узун йўлаклари кимсасиз эди. О. Ёқубов, Кўҳна дунё
2. эск. физ. Ёруғлик кучининг ўлчов бирлиги.
-
Кучи юз шам бўлган лампочка.
шам сўзи қатнашган жумлалар:
Шам пули
-
Ёрмат билан Гулсумбиби Гулнорнинг қабрига боришди. Олиб келинган ош-нонни ва шам пулини гўрковга топшириб қайтишди Ойбек, Танланган асарлар
Шамдай қотмоқ
-
Мастерской битгунча, очликдан тиришиб, совуқда шамдай қотадиганга ўхшаймиз. А. Муҳиддин, Ҳадя
-
Соҳиб қорининг ҳозирги чимчилаши бир оздан кейинги катта калтакнинг шабадаси эди. Шунинг учун Холида бисот сандиғи олдида шамдек қотиб қолди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Шами сўнмоқ (ёки ўчмоқ)
-
Ҳамид Олимжоннинг ҳаёт шами кутилмаган бир пайтда сўнди. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Умидинг шами ўчиб, йўлларда толдинг. Ғайратий
ШАМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шам сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар