шалвира
билан улашинг
1. Осилиб турмоқ, бўшашиб, солқи бўлиб қолмоқ.
-
Чолнинг кўзлари қаърига тортган, қовоқлари шалвираб осилиб тушган эди. З. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз
-
Машинадан Тушиб қарадим. — Баллон латтадек шалвираб қолибди, — деди Ботир. Ў. Ҳошимов, Чўл ҳавоси
-
Бутун юзи қулоқларигача кўкариб, қўллари ёнига шалвираб тушган Писмиқ ўлим тусига кириб борди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. кўчма Мажолсизланмоқ, бўшашмоқ, ланж бўлмоқ.
-
Иссиқдан шалвираб кетяпман.
-
У, қоронғи кечада, ёт элларда йўлдан адашиб, қаёққа боришини билмай, умид-сизликка тушган кишидай шалвиради. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Мирсалим турган ерида шалвираб қола берди. Унинг қимирлашга мадори йўқ эди. Шуҳрат, Олтин зангламас
3. кўчма Лапашанглик қилмоқ; сусткаш-лик қилмоқ, имилламоқ, бўшашмоқ.
-
— Бара калла, ҳали ҳам шалвираб юрибсанми? — деди тана қилиб Тошпўлат Ўтбосарга. Ғайратий, Эпчил куёв
ШАЛВИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHALVIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шалвира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар