шалтоқ
билан улашинг
1. Сийдик аралаш гўнг, балчиқ.
-
Молхона шалтоғи.
-
Озғин, қорнидаги шалтоғи қотиб ётган эшакка қараган эди. Ёшлик
2. Шундай нарса ва лой кабилар билан ифлосланган; ифлос, исқирт.
-
Бола тангани шалтоқ қўлида маҳкам қисганича, кўчани чангитиб арава орқасидан чопади. Газетадан
-
Машина ўтганда, деворлар лой, сув сачрайвериб, шалтоқ бўлиб кетган. Э. Усмонов, Ёлқин
3. кўчма Умуман, ифлос, ярамас нарса, гап-сўз ва шу кабилар
-
Устма-уст ёғилаётган шалтоқ қанча жирканч бўлса ҳам, Ғуломжон ўзини босди М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бировнинг шалтоғига ботиб, жувонмарг бўлиб кетмасам, деб қўрқаман. С. Аҳмад, Ҳукм
4. кўчма Озодаликка риоя қилмайдиган, ифлос иш тутадиган; ивирсиқ, исқирт.
-
Бир шалтоқнинг ишини йигирма этил эплай олмасалан Мақол
-
Ўша чиноқбойни директор қилиб бўлармишми аввал ўзини эплаб олсин, ёқасининг кирини кўрганмисан? Хотини ҳам ўлгудай шалтоқ. Мирмуҳсин, Кўринмас ҳалқа
шалтоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Шалтоқ отмоқ
-
Сенинг, айниқса, раисимиз Обид кетмонга шалтоқ отмоқ учун пайт қидирганингни ҳам биламан. А. Қодирий, Обид кетмон
-
Сиз буларга қўй, мой келтирасиз. Булар бўлса, кетингиздан шалтоқ отади. П. Турсун, Ўқитувчи
ШАЛТОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHALTOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шалтоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар