шама
билан улашинг
Дамлаб ичилган чойнинг идиш тагида чўкиб қолган қисми.
-
Чойнакка шама тўлиб қолибди.
-
— Самоварчилик ўлгудек майда иш. Сув олиб кел, ўтин ёр, оғиз-бурнинг кулга тўлиб пуфлаб, чўп тиқиб тур, пиёла,арт, шамани тўк — деди самоварчи. Ш. Ризо, Қор ёғди, излар босилди
-
Рихси бир қўлида шамасидан сув силқиб ётган чойнакни ушлаганича, титраб ўртада турарди. С. Зуннунова, Гулхан
Бирор нарсага ишора тарзидаги сўз, гап; замирида бирор маъно бўладиган гап.
-
Бу шамаларни Ўлмасой сезадими-сезмайдими, билиш қийин, аммо Абдукарим асло фаҳмламайди. Р. Раҳмонов, Бахт билан учрашув
-
Йигит шамани тушунди. Юзига сезилар-сезилмас қизил югурди. М. Исмоилий, Одамийлик қиссаси
шама сўзи қатнашган жумлалар:
Шама қилмоқ
-
Овқатдан кейин секин шама қилиб кўрган эдим, Ҳа энди, от билан туя бўлардими, деб қолди. Т. Алимов, Жоним ҳиқилдоғимга келди
-
Йўлдош аввалига бепарвогина тинглади. Кейин диққат қилса, Мурзин нимагадир шама қиляпти. Шуҳрат, Шинелли йиллар
ШАМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шама сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар