шамоллат
билан улашинг
1. Шамолламоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Қумриой, Ғани отага айтинг, Тўлқинни олиб келсин, шамоллатиб қўймасин. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Бирор жойнинг ҳавосини янгиламоқ.
-
Бугун эртароқ қайтди. Кун бўйи иссиқ қамалиб, димиқиб қолган хонани шамоллатиш учун деразаларни очиб юборди. Ж. Абдуллахонов, Хонадон
3. Тоза ҳаво, шамолда тутиб, гард-ғубор ва шу кабилардан холи қилмоқ.
-
Хафа бўлма, ҳар замон келиб, шамоллатиб турмасам, чириб, ириб кетасан. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Ҳар куни рўмолни ечиб [бошимизни] икки соат-икки соат шамоллатиб юрамиз. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Баҳорда, иссиқ кунларда уларни дорга ёйиб ташлар, шамоллатарди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
ШАМОЛЛАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAMOLLAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шамоллат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар