шамол
билан улашинг
Ҳавонинг ер сатҳи бўйлаб (горизонтал) ҳаракати.
-
Ёқимли шамол. Совуқ шамол. Қаттиқ шамол турди. Туяни шамол учирса, эчкини осмонда кўр. Мақол
-
Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди. Мақол
-
Очиқ деразадан кирган майин шамол қизнинг икки тола сочини бўйнига, томоғининг тагига тегизиб ўйнарди. С. Аҳмад, Бош оғриғи
шамол сўзи қатнашган жумлалар:
Кўкрагига шамол тегмоқ
-
Шароитлар яхшиланиб, оддий халқнинг ҳам кўкрагига шамол тегди.
Шамолга учмоқ (ёки кетмоқ)
-
Озгина янглишсангиз ҳам, ҳамма қилганларингиз шамолга учадир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Султонали қилган ҳаракатларининг шамолга кетганини хотирлади. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
Шамолга қарши тупурмоқ
-
Бу бола хоннинг қамчисидан ҳайиқмади муттасил шамолга қарши тупуради. С. Сиёев, Аваз
Шамолни раво кўрмайди
-
Отаси раҳматли, қариганимда кўрган болам, деб шамолни раво кўрмаган боласига! Шарқ юлдузи
Қандай (ёки қайси) шамол учирди?
-
Дарвозани Нуриддиннинг хотини Ҳаловат очди: — Э, келинг, Набижон ака, қандай шамол учирди? О. Ҳусанов, Дўстлар
-
Э, қадамларига ҳасанот қайси шамол учирди?! Муштум
ШАМОЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SHAMOL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
шамол сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар