сабоқ
билан улашинг
1. Дарс, машғулот, билим, фан.
-
Сабоқ бермоқ. Сабоқ олмоқ.
-
Уларнинг ҳар бири ҳар хил синф ўқувчиси бўлгани ҳолда, бир синфда ўтириб сабоқ олишлари бир-бирларига халақит бермайди. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
-
Бундан ташқари, болалар ҳисоб (тўрт амал) ўрганар, машшоқлик, қўшиқ айтиш бўйича ҳам сабоқ олар эдилар. К. Яшин, Ҳамза
2. эскирган Дарсда (ўқувчиларга) бериладиган вазифа, топшириқ.
-
Алишер қўл қовуштириб келиб, устод олдида тиз чўкди ва сабоғини ўқий бошлади. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
3. кўчма Ибрат, ўрнак, намуна бўладиган, ҳаёт тажрибасини оширадиган иш, ҳаракат, воқеа-ҳодиса.
-
[Фазлиддин:] Бегим шарм-у ҳаёдан сизу бизга сабоқ беришга қодирлар. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Қора мавр ўғли — телба Отелло Буюк садоқатдан бермоқда сабоқ. Х. Даврон
-
Бошга тушган мусибат бева учун сабоқ бўлди. Газетадан
-
Тарих — доно муаллим ва ҳикматли сабоқ берувчидир, дейди мутафаккирлар. Газетадан
сабоқ сўзи қатнашган жумлалар:
Тарих сабоқлари
САБОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SABOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
сабоқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан САБОҚ сўзига берилган маънолар
сабоқ сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар